Мухтасар тафсир
وَمِنْهُمُ ٱلَّذِينَ يُؤْذُونَ ٱلنَّبِىَّ وَيَقُولُونَ هُوَ أُذُنٌ ۚ قُلْ أُذُنُ خَيْرٍ لَّكُمْ يُؤْمِنُ بِٱللَّهِ وَيُؤْمِنُ لِلْمُؤْمِنِينَ وَرَحْمَةٌ لِّلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ مِنكُمْ ۚ وَٱلَّذِينَ يُؤْذُونَ رَسُولَ ٱللَّهِ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ ﴿٦١﴾
Мунофиқлар орасида Пайғамбар алайҳиссаломга озор бериб: "У ҳаммага қулоқ солаверади, ҳаммага ишонаверади, ҳақ билан ноҳақни ажрата олмайди", дейдиганлари бор. Эй Пайғамбар, айтинг: "Пайғамбар фақат яхши гапга қулоқ солади, Аллоҳга иймон келтиради, содиқ мўминларга ишонади ва меҳрибон бўлади. Зеро, унинг Пайғамбар бўлиб юборилиши мўминлар учун раҳматдир. Пайғамбар алайҳиссаломга озор берадиганлар учун озорлари қандай ва қанча бўлишидан қатъи назар, аламли азоб бордир".