Мухтасар тафсир
وَلَئِن سَأَلْتَهُمْ لَيَقُولُنَّ إِنَّمَا كُنَّا نَخُوضُ وَنَلْعَبُ ۚ قُلْ أَبِٱللَّهِ وَءَايَـٰتِهِۦ وَرَسُولِهِۦ كُنتُمْ تَسْتَهْزِءُونَ ﴿٦٥﴾
Эй Пайғамбар, Аллоҳ хабар бериб қўйганидан кейин ҳам мунофиқлардан мўминлар устидан кулишлари ва масхара қилишлари сабабини сўрасангиз: "Биз шунчаки ҳазиллашаётган эдик, гапимиз жиддий эмасди", дейишади. Айтинг: «Аллоҳни, Унинг оятларини ва Пайғамбарини масхара қилаётган эдингизми?!»