Мухтасар тафсир
وَعَدَ ٱللَّهُ ٱلْمُؤْمِنِينَ وَٱلْمُؤْمِنَـٰتِ جَنَّـٰتٍ تَجْرِى مِن تَحْتِهَا ٱلْأَنْهَـٰرُ خَـٰلِدِينَ فِيهَا وَمَسَـٰكِنَ طَيِّبَةً فِى جَنَّـٰتِ عَدْنٍ ۚ وَرِضْوَٰنٌ مِّنَ ٱللَّهِ أَكْبَرُ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ ٱلْفَوْزُ ٱلْعَظِيمُ ﴿٧٢﴾
Аллоҳ мўмин, мўминаларга Қиёмат кунида остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатларни, у ерларда ҳеч қачон вафот этмасдан, неъматлари камаймасдан, абадий қолишларини ва барқарор жаннатлардаги покиза масканларни ваъда қилди. Булардан ҳам улуғроғи Аллоҳнинг ризосидир. Бу шу қадар улкан муваффақиятдирки, ҳеч бир муваффақият унга тенг бўлолмас.