×
التوبةОят 81

Мухтасар тафсир

فَرِحَ ٱلْمُخَلَّفُونَ بِمَقْعَدِهِمْ خِلَـٰفَ رَسُولِ ٱللَّهِ وَكَرِهُوٓا۟ أَن يُجَـٰهِدُوا۟ بِأَمْوَٰلِهِمْ وَأَنفُسِهِمْ فِى سَبِيلِ ٱللَّهِ وَقَالُوا۟ لَا تَنفِرُوا۟ فِى ٱلْحَرِّ ۗ قُلْ نَارُ جَهَنَّمَ أَشَدُّ حَرًّا ۚ لَّوْ كَانُوا۟ يَفْقَهُونَ ﴿٨١﴾

Табук ғазотига чиқмасдан уйида қолган мунофиқлар Пайғамбар алайҳиссаломга қулоқ солмай, жиҳоддан қолганларига хурсанд бўлдилар. Улар молу жонлари билан Аллоҳ йўлида жиҳод қилишни ёқтирмай, ўзларига ўхшаган мунофиқ дўстларига: "Иссиқда юрманглар", дедилар. Табук ғазоти иссиқ кунларда бўлганди. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Мунофиқларни кутиб турган жаҳаннам олови ундан-да иссиқроқдир, агар билсалар".