×
التوبةОят 85

Мухтасар тафсир

وَلَا تُعْجِبْكَ أَمْوَٰلُهُمْ وَأَوْلَـٰدُهُمْ ۚ إِنَّمَا يُرِيدُ ٱللَّهُ أَن يُعَذِّبَهُم بِهَا فِى ٱلدُّنْيَا وَتَزْهَقَ أَنفُسُهُمْ وَهُمْ كَـٰفِرُونَ ﴿٨٥﴾

Эй Пайғамбар, сизни анави мунофиқларнинг молу дунёлари ва бола-чақалари қизиқтирмасин! Аллоҳ уларни ўша нарсалар сабабли бу дунёда азоб-уқубатга солишни, яъни, ўша нарсаларга эришиш йўлидаги машаққатларга, мусибатларга дучор қилишни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини истайди, холос.