Мухтасар тафсир
سَيَحْلِفُونَ بِٱللَّهِ لَكُمْ إِذَا ٱنقَلَبْتُمْ إِلَيْهِمْ لِتُعْرِضُوا۟ عَنْهُمْ ۖ فَأَعْرِضُوا۟ عَنْهُمْ ۖ إِنَّهُمْ رِجْسٌ ۖ وَمَأْوَىٰهُمْ جَهَنَّمُ جَزَآءًۢ بِمَا كَانُوا۟ يَكْسِبُونَ ﴿٩٥﴾
Эй мўминлар, анави жиҳоддан қолганларнинг олдиларига қайтганингизда уларни айбламаслигингиз учун Аллоҳ номига қасам ичадилар. Улардан ахлатдан юз ўгиргандек юз ўгиринглар. Чунки улар нопокдирлар. Уларнинг ичи нопок. Алал-оқибатда борар жойлари эса жаҳаннамдир. Қилиб ўтган гуноҳлари ва мунофиқликларининг жазоси мана шу.