Мухтасар тафсир
وَمِنَ ٱلْأَعْرَابِ مَن يَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ مَغْرَمًا وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ ٱلدَّوَآئِرَ ۚ عَلَيْهِمْ دَآئِرَةُ ٱلسَّوْءِ ۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ ﴿٩٨﴾
Саҳройи мунофиқлар орасида Аллоҳ йўлида қилган садақасини зарар деб биладиганлари ҳам бор. Чунки улар садақа учун ажр олишига ҳам, садақа қилмагани учун жазоланишига ҳам ишонмайдилар. Шундай бўлса-да, гоҳида риё учун ёки қўрққанларидан садақа бериб турадилар. Кейин эса, эй мўминлар, сизларга бирон бало-офат етиб, сизлардан қутулиб қолиш пайида бўладилар. Қилаётган бадниятлари ўзларига урсин! Аллоҳ улар айтаётган гапларни эшитгувчи, дилларидаги ниятларини билгувчи Зотдир.