Мухтасар тафсир
قَالُوا۟ يَـٰلُوطُ إِنَّا رُسُلُ رَبِّكَ لَن يَصِلُوٓا۟ إِلَيْكَ ۖ فَأَسْرِ بِأَهْلِكَ بِقِطْعٍ مِّنَ ٱلَّيْلِ وَلَا يَلْتَفِتْ مِنكُمْ أَحَدٌ إِلَّا ٱمْرَأَتَكَ ۖ إِنَّهُۥ مُصِيبُهَا مَآ أَصَابَهُمْ ۚ إِنَّ مَوْعِدَهُمُ ٱلصُّبْحُ ۚ أَلَيْسَ ٱلصُّبْحُ بِقَرِيبٍ ﴿٨١﴾
Шунда фаришталар Лут алайҳиссаломга дедилар: «Эй Лут, биз Парвардигорингнинг элчиларимиз. Қавминг сенга бирон ёмонлик қила олмаслар. Кечаси қоронғуда оилангни қишлоқдан олиб чиқиб кет ва биронтангиз ортига қарамасин! Фақат хотининг бу гапга бўйсунмай, ортига қарайди ва қавмингга етган мусибат унга ҳам етади. Уларни ҳалок этишга ваъда қилинган вақт тонгдир. Тонг эса яқин».