×
يوسفОят 64

Мухтасар тафсир

قَالَ هَلْ ءَامَنُكُمْ عَلَيْهِ إِلَّا كَمَآ أَمِنتُكُمْ عَلَىٰٓ أَخِيهِ مِن قَبْلُ ۖ فَٱللَّهُ خَيْرٌ حَـٰفِظًا ۖ وَهُوَ أَرْحَمُ ٱلرَّٰحِمِينَ ﴿٦٤﴾

Уларга оталари деди: "Уни сизларга илгари Юсуфни ишониб топширганим каби ишониб топширайми? Уни сизларга ишониб топширгандим. Ўзимиз асраб-авайлаймиз, деб ваъда бергандингиз. Ваъдангизга вафо қилмадингиз. Сизларга ишонч қолмади. Энди фақат Аллоҳга ишонаман. Сақлагувчилик борасида У энг яхши Зотдир ва меҳрибонларнинг меҳрибонроғидир".