Мухтасар тафсир
وَلَمَّا فَتَحُوا۟ مَتَـٰعَهُمْ وَجَدُوا۟ بِضَـٰعَتَهُمْ رُدَّتْ إِلَيْهِمْ ۖ قَالُوا۟ يَـٰٓأَبَانَا مَا نَبْغِى ۖ هَـٰذِهِۦ بِضَـٰعَتُنَا رُدَّتْ إِلَيْنَا ۖ وَنَمِيرُ أَهْلَنَا وَنَحْفَظُ أَخَانَا وَنَزْدَادُ كَيْلَ بَعِيرٍ ۖ ذَٰلِكَ كَيْلٌ يَسِيرٌ ﴿٦٥﴾
Юкларини очишгач, озиқ-овқатга айирбошлаш учун олиб борган нарсалари ўзларига қайтарилганини кўрдилар. Оталарига дедилар: "Азиздан бундан ортиқ яна нимани истаймиз? Мана, у фазлу марҳамат кўрсатиб, озиқ-овқатга алмаштириш учун олиб борган нарсаларимизни ҳам ўзимизга қайтариб юборибди-ку. Яна оиламизга озиқ-овқат олиб келамиз. Укамизни хавфу хатардан ҳимоя қиламиз. У ҳам боргани учун яна бир туя юкни қўшиб оламиз. Азиз учун бир туя юк арзимас нарса.