×
يوسفОят 66

Мухтасар тафсир

قَالَ لَنْ أُرْسِلَهُۥ مَعَكُمْ حَتَّىٰ تُؤْتُونِ مَوْثِقًا مِّنَ ٱللَّهِ لَتَأْتُنَّنِى بِهِۦٓ إِلَّآ أَن يُحَاطَ بِكُمْ ۖ فَلَمَّآ ءَاتَوْهُ مَوْثِقَهُمْ قَالَ ٱللَّهُ عَلَىٰ مَا نَقُولُ وَكِيلٌ ﴿٦٦﴾

Уларга оталари деди: "То уни қайтариб олиб келишга Аллоҳни ўртага қўйиб, қасам ичиб, аҳд бермагунингизча уни сизларга қўшиб юбормайман. Фақат ҳаммангиз бир ҳалокатга учраб, ўзингизни мудофаа қилолмай, ҳаммангиз тенг қирилиб кетсангиз, истисно қилинади. Аллоҳни ўртага қўйиб аҳд беришгач, деди: "Айтаётган гапларимизга Аллоҳ шоҳид. Гувоҳликка Унинг Ўзи кифоя".