Мухтасар тафсир
كُلًّا نُّمِدُّ هَـٰٓؤُلَآءِ وَهَـٰٓؤُلَآءِ مِنْ عَطَآءِ رَبِّكَ ۚ وَمَا كَانَ عَطَآءُ رَبِّكَ مَحْظُورًا ﴿٢٠﴾
Эй Пайғамбар, Парвардигорингизнинг неъматларидан ҳар иккисига, яхшига ҳам, ёмонга ҳам бераверамиз. Бу дунёда Парвардигорингизнинг инъомлари ҳеч кимдан ман қилинмайди. Яхшига ҳам, ёмонга ҳам берилаверади.