Мухтасар тафсир
ٱنظُرْ كَيْفَ فَضَّلْنَا بَعْضَهُمْ عَلَىٰ بَعْضٍ ۚ وَلَلْـَٔاخِرَةُ أَكْبَرُ دَرَجَـٰتٍ وَأَكْبَرُ تَفْضِيلًا ﴿٢١﴾
Эй Пайғамбар, уларнинг бирини биридан шу дунёда ризқу мартабада афзал қилиб қўйганимизга боқинг. Шак-шубҳасиз, неъмат даражалари жиҳатидан ҳам, афзаллиги жиҳатидан ҳам охират буюкроқдир. Шундай экан, мўминлар охират сари талпинсинлар.