×
الكهفОят 16

Мухтасар тафсир

وَإِذِ ٱعْتَزَلْتُمُوهُمْ وَمَا يَعْبُدُونَ إِلَّا ٱللَّهَ فَأْوُۥٓا۟ إِلَى ٱلْكَهْفِ يَنشُرْ لَكُمْ رَبُّكُم مِّن رَّحْمَتِهِۦ وَيُهَيِّئْ لَكُم مِّنْ أَمْرِكُم مِّرْفَقًا ﴿١٦﴾

Модомики, қавмингиздан ҳам, улар ибодат қилаётган Аллоҳдан бошқа маъбудлардан ҳам юз ўгирган экансизлар, бас, динингизни ҳимоя қилиш учун ғордан паноҳ изланглар. Шунда Парвардигорингиз сизларга раҳматини кенг қилиб, сизларни душманларингиздан ҳимоя қилади ва сизларга ишларингизда қулайлик яратиб, қавмингиз орасидаги ҳаётингизнинг ўрнини тўлдириб қўяди.