Мухтасар тафсир
وَتَرَى ٱلشَّمْسَ إِذَا طَلَعَت تَّزَٰوَرُ عَن كَهْفِهِمْ ذَاتَ ٱلْيَمِينِ وَإِذَا غَرَبَت تَّقْرِضُهُمْ ذَاتَ ٱلشِّمَالِ وَهُمْ فِى فَجْوَةٍ مِّنْهُ ۚ ذَٰلِكَ مِنْ ءَايَـٰتِ ٱللَّهِ ۗ مَن يَهْدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلْمُهْتَدِ ۖ وَمَن يُضْلِلْ فَلَن تَجِدَ لَهُۥ وَلِيًّا مُّرْشِدًا ﴿١٧﴾
Улар фармонни бажардилар. Аллоҳ уларга уйқу берди ва уларни душманларидан асради. Эй кузатувчи, кўрасанки, қуёш машриқдан чиққан пайтида ғорнинг ўнг тарафидан ўтиб кетади. Ботган пайтида эса чап тарафидан қиялаб ўтади ва уларга тегмайди. Шу билан улар доим сояда бўлиб, қуёшнинг ҳарорати уларга озор бермайди. Улар ғорнинг кенг, баҳаво жойидадирлар. Уларнинг ғордан паноҳ топганлари, уйқуга кетганлари, қуёш нурининг уларга озор бермаслги, кенг, баҳаво жойга ўрнашганлари, қавмидан нажот топишлари Аллоҳнинг қудратига далолат қиладиган ажойиботлардандир. Аллоҳ кимни ҳидоят қилган бўлса, ўша чин ҳидоят топгандир. Кимни адаштириб қўйган бўлса, унга ёрдам берадиган, уни тўғри йўлга солиб қўядиган бирон дўсти муршид топа олмассан. Чунки ҳидоят ёлғиз Аллоҳнинг қўлидадир.