×
مريمОят 35

Мухтасар тафсир

مَا كَانَ لِلَّهِ أَن يَتَّخِذَ مِن وَلَدٍ ۖ سُبْحَـٰنَهُۥٓ ۚ إِذَا قَضَىٰٓ أَمْرًا فَإِنَّمَا يَقُولُ لَهُۥ كُن فَيَكُونُ ﴿٣٥﴾

Бола тутиш Аллоҳ шаънига лойиқ иш эмас. Аллоҳ бундай нуқсондан Покдир. У бир ишни истаса, биргина "бўл", деса, кифоя. У иш ўша заҳоти бўлади. Шу қадар улуғ Зотнинг боладан Пок бўлиши тайин.