Мухтасар тафсир
وَإِنَّ ٱللَّهَ رَبِّى وَرَبُّكُمْ فَٱعْبُدُوهُ ۚ هَـٰذَا صِرَٰطٌ مُّسْتَقِيمٌ ﴿٣٦﴾
Аллоҳ менинг Парвардигорим ва сизларнинг Парвардигорингиздир. Бас, ёлғиз Унгагина қуллик қилингиз! Мана шу Аллоҳ ризосига олиб борадиган тўғри йўлдир.