Мухтасар тафсир
لَا يَحْزُنُهُمُ ٱلْفَزَعُ ٱلْأَكْبَرُ وَتَتَلَقَّىٰهُمُ ٱلْمَلَـٰٓئِكَةُ هَـٰذَا يَوْمُكُمُ ٱلَّذِى كُنتُمْ تُوعَدُونَ ﴿١٠٣﴾
Дўзахийларни олов куйдирадиган даҳшатли куннинг ваҳимаси уларни қўрқитмайди. Уларни фаришталар табриклаб: "У дунёда сизларга ваъда қилинган кун мана шу, неъматлардан баҳраманд бўлиб, яйраб, қувнаб юраверинглар", деб кутиб оладилар.