Мухтасар тафсир
فَرَدَدْنَـٰهُ إِلَىٰٓ أُمِّهِۦ كَىْ تَقَرَّ عَيْنُهَا وَلَا تَحْزَنَ وَلِتَعْلَمَ أَنَّ وَعْدَ ٱللَّهِ حَقٌّ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ ﴿١٣﴾
Мусони онасига қайтардик. Токи, уни яқиндан кўриб хурсанд бўлсин. Фироқ ўтида ёнмасин. Аллоҳнинг уни қайтариб бериш ҳақидаги ваъдаси шак-шубҳасиз ҳақ эканини билсин, англасин. Лекин уларнинг кўплари бу ваъда ҳақ эканини ҳам, бу аёл Мусонинг онаси эканини ҳам билмайдилар.