×
القصصОят 14

Мухтасар тафсир

وَلَمَّا بَلَغَ أَشُدَّهُۥ وَٱسْتَوَىٰٓ ءَاتَيْنَـٰهُ حُكْمًا وَعِلْمًا ۚ وَكَذَٰلِكَ نَجْزِى ٱلْمُحْسِنِينَ ﴿١٤﴾

Бадани пишиб-етилиб, кучга тўлгач, унга ўзи пайғамбар бўлишидан олдинги Бани Исроилнинг динини англаш ва билиш неъматини ато этдик. Мусони тоати учун мукофотлаганимиздек, ҳамма замону макондаги яхшилик қилувчиларни мукофотлаймиз.