×
القصصОят 76

Мухтасар тафсир

إِنَّ قَـٰرُونَ كَانَ مِن قَوْمِ مُوسَىٰ فَبَغَىٰ عَلَيْهِمْ ۖ وَءَاتَيْنَـٰهُ مِنَ ٱلْكُنُوزِ مَآ إِنَّ مَفَاتِحَهُۥ لَتَنُوٓأُ بِٱلْعُصْبَةِ أُو۟لِى ٱلْقُوَّةِ إِذْ قَالَ لَهُۥ قَوْمُهُۥ لَا تَفْرَحْ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلْفَرِحِينَ ﴿٧٦﴾

Қорун Мусо алайҳиссаломнинг қавмидан эди. Бас, уларга мутакаббирлик қилди. Унга хазиналардан шу қадарини берган эдикки, унинг калитларини кўтариб юриш бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиларди. Ўшанда унга қавми шундай деганди: "Ҳовлиқма! Аллоҳ ҳовлиқмаларни ёқтирмайди. Улардан ғазабланади, ва уларни азоблайди".