×
القصصОят 77

Мухтасар тафсир

وَٱبْتَغِ فِيمَآ ءَاتَىٰكَ ٱللَّهُ ٱلدَّارَ ٱلْـَٔاخِرَةَ ۖ وَلَا تَنسَ نَصِيبَكَ مِنَ ٱلدُّنْيَا ۖ وَأَحْسِن كَمَآ أَحْسَنَ ٱللَّهُ إِلَيْكَ ۖ وَلَا تَبْغِ ٱلْفَسَادَ فِى ٱلْأَرْضِ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلْمُفْسِدِينَ ﴿٧٧﴾

Аллоҳ сенга ато этган мол-давлатни эзгу ишларга сарфлаб, охират диёридаги савобингни кўпайтириб ол. Исроф қилмасдан, кибр-ҳавога берилмасдан, ейиш, ичиш, кийиш каби шу дунёдан оладиган насибангни ҳам унутиб қўйма. Аллоҳ сенга яхшилик қилганидек, сен ҳам У Зотнинг бандаларига яхшилик қил. Тоатни тарк этиш ва маъсиятлар қилиш билан ер юзида бузғунчилик қилма. Аллоҳ бузғунчиларни ёқтирмайди, улардан ғазабланади.