×
آل عمرانОят 36

Мухтасар тафсир

فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّى وَضَعْتُهَآ أُنثَىٰ وَٱللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ ٱلذَّكَرُ كَٱلْأُنثَىٰ ۖ وَإِنِّى سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وَإِنِّىٓ أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ ٱلشَّيْطَـٰنِ ٱلرَّجِيمِ ﴿٣٦﴾

Вақти соати етиб, кўзи ёригач: "Парвардигоро, мен қиз туғдим ва уни Марям, деб номладим. Унга ва унинг зурриётига раҳматингдан қувилган шайтондан паноҳ беришингни сўрайман", деди. Нима туққанини Аллоҳ яхшироқ билади. Ўғил кутаётгани учун бу гапни худди узр сўрагандек айтди. Ҳа, у туққан қиз билан у кутган ўғил қувватда ҳам, хилқатда ҳам баробар эмас.