×
آل عمرانОят 37

Мухтасар тафсир

فَتَقَبَّلَهَا رَبُّهَا بِقَبُولٍ حَسَنٍ وَأَنۢبَتَهَا نَبَاتًا حَسَنًا وَكَفَّلَهَا زَكَرِيَّا ۖ كُلَّمَا دَخَلَ عَلَيْهَا زَكَرِيَّا ٱلْمِحْرَابَ وَجَدَ عِندَهَا رِزْقًا ۖ قَالَ يَـٰمَرْيَمُ أَنَّىٰ لَكِ هَـٰذَا ۖ قَالَتْ هُوَ مِنْ عِندِ ٱللَّهِ ۖ إِنَّ ٱللَّهَ يَرْزُقُ مَن يَشَآءُ بِغَيْرِ حِسَابٍ ﴿٣٧﴾

Аллоҳ унинг назрини чиройли қабул қилди. Уни гўзал тарзда тарбиялади-ўстирди, солиҳ бандаларининг қалбларини унга меҳрибон қилиб қўйди. Закариё алайҳиссаломга уни ўз қарамоғига олишини тайинлади. Закариё алайҳиссалом унинг ибодат қилиб турган жойига кирганида бир хуш ризқни-таомни кўриб: "Марям, бу ризқ сенга қаердан келди", деди. Марям шундай жавоб берди: "Бу Аллоҳ ҳузуридан. Аллоҳ Ўзи истаган бандасига беҳисоб мўл ризқ ато этур".