×
آل عمرانОят 38

Мухтасар тафсир

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُۥ ۖ قَالَ رَبِّ هَبْ لِى مِن لَّدُنكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً ۖ إِنَّكَ سَمِيعُ ٱلدُّعَآءِ ﴿٣٨﴾

Закариё Аллоҳ таолонинг Имрон қизи Марямга ноодатий тарзда ризқ берганини кўргач, ўзи қари, аёли эса туғмас бўлишига қарамай, унда бир фарзандли бўлиш умиди туғилиб, шундай деди: "Парвардигоро, менга бир солиҳ бола бер, Сен дуони Эшитгувчи ва ижобат қилгувчи Зотсан".