×
الرومОят 28

Мухтасар тафсир

ضَرَبَ لَكُم مَّثَلًا مِّنْ أَنفُسِكُمْ ۖ هَل لَّكُم مِّن مَّا مَلَكَتْ أَيْمَـٰنُكُم مِّن شُرَكَآءَ فِى مَا رَزَقْنَـٰكُمْ فَأَنتُمْ فِيهِ سَوَآءٌ تَخَافُونَهُمْ كَخِيفَتِكُمْ أَنفُسَكُمْ ۚ كَذَٰلِكَ نُفَصِّلُ ٱلْـَٔايَـٰتِ لِقَوْمٍ يَعْقِلُونَ ﴿٢٨﴾

Эй мушриклар, Аллоҳ ўзларингиздан олиб, бир мисол зарб этди. Қўл остингиздаги қулларингиздан сизнинг мол-мулкингизга теппа-тенг шериклик қиладиганлари борми ва сизлар мол-мулкни тақсимлашда улардан худди ҳур шерикдан қўрққандек қўрқасизларми? Қулларингиз мана шундай бўлсалар, рози бўлиб кетаверасизларми? Рози бўлмаслигингиз аниқ. Шериксиз бўлишга Аллоҳ ҳақлироқ. У Зот Ўз мулкида ягонадир. Биз бундай ҳужжат, далилларни ақлини ишлатадиган қавм учун баён қиламиз. Чунки ўшаларгина ундан фойдалана оладилар.