Мухтасар тафсир
بَلِ ٱتَّبَعَ ٱلَّذِينَ ظَلَمُوٓا۟ أَهْوَآءَهُم بِغَيْرِ عِلْمٍ ۖ فَمَن يَهْدِى مَنْ أَضَلَّ ٱللَّهُ ۖ وَمَا لَهُم مِّن نَّـٰصِرِينَ ﴿٢٩﴾
Уларнинг залолатга кетганларига сабаб далилларнинг етишмаслиги ёки баён қилинмагани эмас, балки Аллоҳнинг ҳақини билмай, ҳавойи нафсларига эргашганлари ва ота-боболарига кўр-кўрона тақлид қилганларидир. Аллоҳ адаштириб қўйганни ким ҳам йўлга сола оларди? Ҳеч ким. Уларни Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган бирон мададкор топилмас.