Мухтасар тафсир
إِذْ أَرْسَلْنَآ إِلَيْهِمُ ٱثْنَيْنِ فَكَذَّبُوهُمَا فَعَزَّزْنَا بِثَالِثٍ فَقَالُوٓا۟ إِنَّآ إِلَيْكُم مُّرْسَلُونَ ﴿١٤﴾
Уларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Унга тоат-ибодат қилишга даъват этишлари учун дастлаб икки пайғамбарни юбордик. Бу икки пайғамбарни ёлғончига чиқаришгач, уларни учинчи пайғамбар билан қувватладик. Шу билан уч пайғамбар шаҳар аҳолисига: "Биз сизларга юборилган пайғамбарлармиз. Сизларни Аллоҳни ягона илоҳ деб билиш ва Унинг шариатига амал қилишга чақириш учун келганмиз", дедилар.