Мухтасар тафсир
قَالُوا۟ مَآ أَنتُمْ إِلَّا بَشَرٌ مِّثْلُنَا وَمَآ أَنزَلَ ٱلرَّحْمَـٰنُ مِن شَىْءٍ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا تَكْذِبُونَ ﴿١٥﴾
Шаҳар аҳолиси пайғамбарларга шундай дедилар: "Сизлар ўзимизга ўхшаган одамдан бошқа нарса эмассиз. Биздан ортиқ жойингиз йўқ. Раҳмон сизларга ҳеч қандай ваҳий нозил қилмаган. Сизлар бу даъвойинглар билан ғирт ёлғон гапиряпсизлар, Аллоҳга туҳмат қиляпсизлар".