×
النساءОят 54

Мухтасар тафсир

أَمْ يَحْسُدُونَ ٱلنَّاسَ عَلَىٰ مَآ ءَاتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ ۖ فَقَدْ ءَاتَيْنَآ ءَالَ إِبْرَٰهِيمَ ٱلْكِتَـٰبَ وَٱلْحِكْمَةَ وَءَاتَيْنَـٰهُم مُّلْكًا عَظِيمًا ﴿٥٤﴾

Аслида улар Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг саҳобаларидаги пайғамбарлик, иймон ва барқарорликка ҳасад қиляптилар. Ажабо, нега ҳасад қиладилар? Ахир Биз олдин Иброҳим зурриётига ҳам самодан нозил қилинган китобни, ваҳийни ва жуда катта мулкни берганмиз-ку?!