×
النساءОят 55

Мухтасар тафсир

فَمِنْهُم مَّنْ ءَامَنَ بِهِۦ وَمِنْهُم مَّن صَدَّ عَنْهُ ۚ وَكَفَىٰ بِجَهَنَّمَ سَعِيرًا ﴿٥٥﴾

Аҳли китоблар орасида Иброҳим алайҳиссалом ва у кишининг зурриётидан бўлган пайғамбарларга нозил қилинган ҳақиқатга иймон келтирганлар ҳам бор, иймон келтиришдан бош тортганлар ҳам бор. Улар пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган ҳақиқатга нисбатан ҳам шундай мавқифдалар. Уларнинг кофирларига дўзах муносиб жазодир.