Мухтасар тафсир
غَافِرِ ٱلذَّنۢبِ وَقَابِلِ ٱلتَّوْبِ شَدِيدِ ٱلْعِقَابِ ذِى ٱلطَّوْلِ ۖ لَآ إِلَـٰهَ إِلَّا هُوَ ۖ إِلَيْهِ ٱلْمَصِيرُ ﴿٣﴾
Осийлар гуноҳларини кечиргувчи, тавба қилган банданинг тавбасини қабул қилгувчи, тавба қилмаганларга нисбатан жазоси қаттиқ, фазлу карами кенг Зот тарафидан. Ундан ўзга чин маъбуд йўқ. Қиёмат куни ҳамма бандаларнинг қайтиб борар жойи ёлғиз Унгадир. Ўшанда амалларига яраша жазо ёки мукофотларини беради.