×
غافرОят 4

Мухтасар тафсир

مَا يُجَـٰدِلُ فِىٓ ءَايَـٰتِ ٱللَّهِ إِلَّا ٱلَّذِينَ كَفَرُوا۟ فَلَا يَغْرُرْكَ تَقَلُّبُهُمْ فِى ٱلْبِلَـٰدِ ﴿٤﴾

Аллоҳнинг ягона илоҳлигига ва пайғамбарларининг ҳақлигига далолат қилувчи оятлари ҳақида Аллоҳга куфр келтирганларгина талашиб-тортишадилар. Чунки уларнинг ақлларида бир камчилик бор. Сиз улардаги ризқнинг мўллиги, неъматларнинг кўплигига алданиб қолманг. Бу бир истидрож, холос. Истидрож - қўйиб бериш, муҳлат бериш, тез жазоламасдан кўпроқ гуноҳ қилишига имкон бериб, охирида жазога тортиш. Арқонни узун ташлаб қўйишга тўғри келса керак.