×
الزخرفОят 28

Мухтасар тафсир

وَجَعَلَهَا كَلِمَةًۢ بَاقِيَةً فِى عَقِبِهِۦ لَعَلَّهُمْ يَرْجِعُونَ ﴿٢٨﴾

Иброҳим "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тавҳид калимасини ўзидан кейинги зурриётларига ҳам қоладиган бир калимага айлантирди. Улар орасида Аллоҳни бир деб биладиганлар, Унга ширк келтирмайдиганлар мудом бор бўлиб бораверадилар. Шоядки, улар Аллоҳга қайтиб, ширку маъсиятлардан тавба қилсалар.