×
الزخرفОят 29

Мухтасар тафсир

بَلْ مَتَّعْتُ هَـٰٓؤُلَآءِ وَءَابَآءَهُمْ حَتَّىٰ جَآءَهُمُ ٱلْحَقُّ وَرَسُولٌ مُّبِينٌ ﴿٢٩﴾

Мен анави ҳақни тан олмай, ёлғонга чиқарадиган мушрикларни азоблашга шошилмадим. Уларнинг дунёдан фойдаланиб, баҳра олиб юришларига қўйиб бердим. Ота-боболарини ҳам шундай қилдим. Бу ҳолат то Қуръон ва очиқ пайғамбар, яъни, Муҳаммад алайҳиссалом келгунига қадар шу тахлит давом этди.