Мухтасар тафсир
وَإِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ ءَايَـٰتُنَا بَيِّنَـٰتٍ مَّا كَانَ حُجَّتَهُمْ إِلَّآ أَن قَالُوا۟ ٱئْتُوا۟ بِـَٔابَآئِنَآ إِن كُنتُمْ صَـٰدِقِينَ ﴿٢٥﴾
Қайта тирилишни инкор қиладиган мушрикларга оятларимиз очиқ-равшан тарзда ўқиб берилганда уларнинг ҳужжатлари Пайғамбар алайҳиссаломга: "Ўлимдан кейин яна ҳаёт бор, деган даъвойинглар рост бўлса, ўлиб кетган ота-боболаримизни тирилтириб беринглар-чи", дейишдан бошқа нарса бўлмади.