Мухтасар тафсир
قُلِ ٱللَّهُ يُحْيِيكُمْ ثُمَّ يُمِيتُكُمْ ثُمَّ يَجْمَعُكُمْ إِلَىٰ يَوْمِ ٱلْقِيَـٰمَةِ لَا رَيْبَ فِيهِ وَلَـٰكِنَّ أَكْثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعْلَمُونَ ﴿٢٦﴾
Эй Пайғамбар, уларга айтинг: "Аллоҳ сизларни яратиб тирилтирган, кейин ўлдиради, кейин яна ўлганингиздан сўнг ҳисоб-китоб қилиш ва жазо ёки мукофот бериш учун Қиёмат кунида тўплайди. Бу кунинг келишига заррача шак-шубҳа йўқ. Лекин одамларнинг кўплари билмайдилар. Шу сабабли солиҳ амаллар қилиб, ўша кун учун тайёргарлик кўрмайдилар".