×
الأنعامОят 69

Мухтасар тафсир

وَمَا عَلَى ٱلَّذِينَ يَتَّقُونَ مِنْ حِسَابِهِم مِّن شَىْءٍ وَلَـٰكِن ذِكْرَىٰ لَعَلَّهُمْ يَتَّقُونَ ﴿٦٩﴾

Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиган зотлар зиммасида анави золимларнинг ҳисобидан ҳеч нарса йўқ. Уларнинг вазифаси уларни қилаётган гуноҳларидан қайтариб қўйиш, холос. Шояд, шунда Аллоҳдан тақво қилиб, буйруқларини бажарсалар ва тақиқларидан тийилсалар.