×
الأنعامОят 70

Мухтасар тафсир

وَذَرِ ٱلَّذِينَ ٱتَّخَذُوا۟ دِينَهُمْ لَعِبًا وَلَهْوًا وَغَرَّتْهُمُ ٱلْحَيَوٰةُ ٱلدُّنْيَا ۚ وَذَكِّرْ بِهِۦٓ أَن تُبْسَلَ نَفْسٌۢ بِمَا كَسَبَتْ لَيْسَ لَهَا مِن دُونِ ٱللَّهِ وَلِىٌّ وَلَا شَفِيعٌ وَإِن تَعْدِلْ كُلَّ عَدْلٍ لَّا يُؤْخَذْ مِنْهَآ ۗ أُو۟لَـٰٓئِكَ ٱلَّذِينَ أُبْسِلُوا۟ بِمَا كَسَبُوا۟ ۖ لَهُمْ شَرَابٌ مِّنْ حَمِيمٍ وَعَذَابٌ أَلِيمٌۢ بِمَا كَانُوا۟ يَكْفُرُونَ ﴿٧٠﴾

Эй Пайғамбар, динини ўйин, кўнгилхушлик қилиб олган анави масхарабоз мушрикларни қўяверинг. Уларни дунё ҳаётининг фоний неъматлари алдаб қўйган. Эй Пайғамбар, сиз одамларга Қуръон билан насиҳат қилаверинг. Токи, бирон жон ўз қилмишлари туфайли Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган дўсти ҳам, Аллоҳнинг азобидан қутқариб қоладиган оқловчиси ҳам бўлмаган, Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун ҳамма нарсасини берган тақдирда ҳам ундан қабул қилинмайдиган қиёмат кунида ҳалокатга юз тутмасин. Улар қиёмат кунида ўз қилмишлари туфайли ўзларини ўзлари ҳалокатга отадиган кимсалардир. У кунда кофирликлари учун ичадиган ичимликлари қайноқ сув бўлади, ўзларига аламли азоб бордир.