Мухтасар тафсир
وَإِذْ قَالَ مُوسَىٰ لِقَوْمِهِۦ يَـٰقَوْمِ لِمَ تُؤْذُونَنِى وَقَد تَّعْلَمُونَ أَنِّى رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيْكُمْ ۖ فَلَمَّا زَاغُوٓا۟ أَزَاغَ ٱللَّهُ قُلُوبَهُمْ ۚ وَٱللَّهُ لَا يَهْدِى ٱلْقَوْمَ ٱلْفَـٰسِقِينَ ﴿٥﴾
Эй Пайғамбар, эсланг! Ўшанда Мусо қавмига деди: "Эй қавмим, нима учун менга озор берасизлар, гапимга қулоқ солмайсизлар?! Ахир менинг сизларга юборилган Аллоҳнинг пайғамбари эканимни биласизлар-ку". Ўзлари пайғамбар олиб келган ҳақдан юз ўгиргач, Аллоҳ ҳам уларнинг қалбларини ҳақдан буриб қўйди. Аллоҳ итоатсиз, фосиқ қавмни ҳидоят қилмас.