Мухтасар тафсир
وَإِذْ قَالَ عِيسَى ٱبْنُ مَرْيَمَ يَـٰبَنِىٓ إِسْرَٰٓءِيلَ إِنِّى رَسُولُ ٱللَّهِ إِلَيْكُم مُّصَدِّقًا لِّمَا بَيْنَ يَدَىَّ مِنَ ٱلتَّوْرَىٰةِ وَمُبَشِّرًۢا بِرَسُولٍ يَأْتِى مِنۢ بَعْدِى ٱسْمُهُۥٓ أَحْمَدُ ۖ فَلَمَّا جَآءَهُم بِٱلْبَيِّنَـٰتِ قَالُوا۟ هَـٰذَا سِحْرٌ مُّبِينٌ ﴿٦﴾
Эй Пайғамбар, эсланг, ўшанда Ийсо ибн Марям алайҳиссалом деди: "Эй Бани Исроил, мен сизларга юборилган Аллоҳнинг пайғамбариман. Ўзимдан олдин нозил бўлган Тавротни тасдиқлаб ва мендан кейин Аҳмад исмли бир пайғамбар келиши ҳақида хушхабар олиб келганман". Ийсо уларга ўзининг ҳақ эканини тасдиқловчи ҳужжатларни олиб келганда эса: "Бу очиқ сеҳрдир, ҳеч қачон унга эргашмаймиз", дедилар.