Мухтасар тафсир
وَإِن نَّكَثُوٓا۟ أَيْمَـٰنَهُم مِّنۢ بَعْدِ عَهْدِهِمْ وَطَعَنُوا۟ فِى دِينِكُمْ فَقَـٰتِلُوٓا۟ أَئِمَّةَ ٱلْكُفْرِ ۙ إِنَّهُمْ لَآ أَيْمَـٰنَ لَهُمْ لَعَلَّهُمْ يَنتَهُونَ ﴿١٢﴾
Анави мушриклар маълум муддат жанг қилмасликка аҳдлашганларидан кейин аҳдини бузиб, динингизга тош отсалар, улар билан жанг қилингиз. Улар куфрнинг етакчилари, бошлиқларидир. Энди улар билан ҳеч қандай аҳд ҳам, битим ҳам қолмади. Қони ҳалол кимсаларга айландилар. Жанг қилингиз. Шоядки, куфр келтириш, аҳдни бузиш, динни айблаш каби ишларидан тийилсалар.