Мухтасар тафсир
أَلَا تُقَـٰتِلُونَ قَوْمًا نَّكَثُوٓا۟ أَيْمَـٰنَهُمْ وَهَمُّوا۟ بِإِخْرَاجِ ٱلرَّسُولِ وَهُم بَدَءُوكُمْ أَوَّلَ مَرَّةٍ ۚ أَتَخْشَوْنَهُمْ ۚ فَٱللَّهُ أَحَقُّ أَن تَخْشَوْهُ إِن كُنتُم مُّؤْمِنِينَ ﴿١٣﴾
Эй мўминлар, аҳдларини бузган, Дорун-надвадаги йиғилишда Пайғамбар алайҳиссаломни Маккадан чиқариб юборишги уринган, дастлаб Қурайшнинг иттифоқдоши Бакрга Пайғамбар алайҳиссаломнинг иттифоқдоши Хузоага қарши ёрдам бериб, урушни ўзлари бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми? Улардан қўрқасизларми? Жанг қилишга журъатинглар етмайдими? Агар чин мўмин бўлсангизлар, қўрқишингизга Аллоҳ ҳақлироқдир.